Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистондаги миллий табиат боғлари

Миллий табиат боғи – алоҳида қўриқланадиган, инсон фаолияти таъсирига учрамаган ва табиий манзаралари сақланган, ўсимликлар ва ҳайвонот олами ва уларнинг яшаш муҳити,  илмий ва ўқув амалий аҳамиятига эга бўлган катта табиий ҳудуд ҳисобланади. Миллий боғда ландшафтларни тиклаш, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлаш ишлари амалга оширилади, бир қисми дам олувчилар қатъий тартибда туристлар учун очиқлиги билан қўриқхоналардан фарқ қилади.

Маълумот учун: Чет элларда миллий боғ давлат томонидан қўриқланадиган ҳудудларнинг кенг тарқалган тоифаси ҳисобланади.

Жаҳонда биринчи миллий табиат боғи АҚШ конгреси 1872 йилда қабул қилинган қонун асосида Еллоустон дарёсининг юқори оқимидаги қоялитоғлар ҳудудида ташкил этилган- Еллоустон миллий боғидир.

1980 йиллар охирида жаҳонда 2600 дан ортиқ миллий боғлар фаолияти ҳамда вазифаларига кўра миллий боғга яқин бўлган қўриқланадиган ҳудудлар ташкил этилган.Улардан Германияда (Дания)миллий боғи, майдони 7 млн.га, ВудБаффало (Канада) миллий боғи, майдони 4,5млн.га, Серенгити (Танзания)миллий табиат боғи, майдони 2млн.га бўлиб,

Ўзбекистонда  Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи 574,6 минг га, Зомин 24,5 минг га ва Зарафшон 48,2 минг га мавжуд.