Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Зехавит Бен Хиллел хоним билан учрашув ўтказди.
Давлатлараро ҳамкорликнинг натижаси ўзаро манфаат асосидаги тараққиётга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Учрашувда Ўрмон хўжалиги давлат қўмиитаси ва Исроил давлати ўртасида ўрмончилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги элчиси Феруза Маҳмудованинг таклифига биноан ташкил этилди. Зехавит Бен Хиллел хоним Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорлик қилишга кўплаб истиқболли лойиҳалар мавжудлигини билдириб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун устувор йўналишлар борасида ўзаро фикр алмашишди.
Шуни қайд этиш лозимки, Исроил давлатининг сув тежамкорлик технологиялари ва тажрибалари дунёда етакчи давлатлардан биридир.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Исроил давлати билан ҳамкорликда Орол бўйи минтақасида кўчатхонлар ташкил этиш ва қурғоқчил ерларда сув тежамкорлик технологияси асосида гуруч етиштириш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олдилар.
Инновацион ва инвестицион фаолият ҳам ана шу мақсад заминига қурилгани билан характерланади. Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зеавит Бен Хиллелнинг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташрифи ҳам худди шу маънода катта моҳият касб этди. ТИҚХММИ ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич билан элчининг мулоқоти самимий тарзда, ўзаро ҳамкорлик ва тажрибаларини алмашиш йўсинида, дўстона руҳда ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 октябрь куни Исроилнинг янги элчиси Зехавит Бен Хиллел Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиғини топширган эди.