Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида

2021 йил 6 март куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12-сонли баёни 10-бандига асосан республика бўйича жами 59 та “Саховат” ва “Мурувват” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаториялари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларида манзарали ва мевали кўчатларни етказиб бериш ва экиш бўйича тақсимоти ишлаб чиқилди ҳамда тегишлилиги бўйича ҳудудий ўрмон хўжаликларига бириктирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжаликлари бошқармалари ва ҳудудий ўрмон хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари томонидан кўкаламзорлаштириладиган объектлар ўрганиб чиқилди. Кўчатларни экишда асосан талабга ва ҳудуднинг иқлим шароитига алоҳида эътибор қаратилди.

“Саховат” ва “Мурувват” уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаториялари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларида жами 11 379 дона кўчат, шундан 6365 дона манзарали дарахт кўчатлари, 2135 дона мевали дарахт кўчатлари ҳамда 2879 дона кўп йиллик гулловчи буталар ва бошқа дарахт кўчатлари етказиб ва  экиб берилди. Шунингдек, экилган кўчатларни мунтаззам парваришлаш бўйича масъулларга тавсиялар берилди.