Давлат рамзлари

Тошкент вилоятида дарахт плантациялари ташкил этилади

Бу ҳақда ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат тегишли ҳужжатига мувофиқ Тошкент вилояти ҳокими Д.Ҳидоятовнинг қарори имзоланди.

Унга кўра, ҳудудда ёғочсозлик соҳасининг хомашё базаси мустаҳкамланади. Мебель саноатининг барча йўналишларини ривожлантириш орқали ёғоч импорти ҳажми камайтирилади.

Шунингдек, ўрмон хўжалиги ва кўчат етказиб берувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланадиган павлония, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахт плантацияларини ташкил этувчи барча юридик ва жисмоний шахсларга зарур кўчат экиш материаллари белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилади. Айниқса, павлония ва бошқа дарахт плантацияларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган захирадаги ерлардан камида 50 гектардан ажратилади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 484 гектар захирадаги ерларда, ўрмон фондининг жами 277 гектар тоғолди ва адир ерларида ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турлари экилади.

А. Мусаев

МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

Бекабод давлат ўрман хўжалиги шахси номаълум Дилрабо исмли фуқаронинг 2021 йил август куни Ekolog.uz телеграм канали...

МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

“@YOL-YOLAKAY” Telegram-каналида 18 август куни Сурхондарё вилоятининг, Бойсун тумани, Мачай қишлоғида яшовчи...