Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори (84-сон, 19.02.2021) қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жами жорий йилда 1327 гектар, жумладан ўрмон фондининг тоғ-олди адир ерларида ёнғоқ 322 гектар, чинор 53 гектар, шумтол 110 гектар, қайрағоч 118 гектар майдонда бошқа мебелбоп дарахт турларини экиш белгиланди.
Қарорга мувофиқ белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан айни пайтда ўрмон фондининг жами 363 гектар майдонда тоғолди ва адир ерларида ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турларини экиш ишлари амалга оширилди.
Бунда Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент вилоятлари ўрмон хўжаликларида дарахтлар плантацияларини ташкил этишда етакчилик қилмоқда.