Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ Эрта баҳорда униб чиқадиган ҳамда чой дамламалари тайёрланадиган доривор ўсимликлар бўйича МАЪЛУМОТ

ЛИМОН ЎТ – МЕЛИССА ЛЕКАРСТВЕННАЯ – MELISSA OFFICINALIS L.

Ўсимликнинг тавсифи. Кўп йиллик лимон ўти ўсимлигининг баландлиги 30-120 см.га етади. Унинг илдизпояси кучли шохланган бўлади. Пояси шохланган, 4 қиррали, калта туклар билан қопланган ёки тукламаган. Барглари тукланган, пояда қарама-қарши жойлашган, бандли, шакли юмалоқ-ромб шаклида бўлиб, четлари аррасимон қирқилган.

 Гуллари 6-12 тадан сохта гулқўрғонда йиғилган.  Меваси йирик бўлиб, тухумсимон 4 ёнғоқчали шаклда қора-ялтироқ рангда бўлади. 1000 дона уруғ оғирлиги ўртача 0,62 гр.ни ташкил этади. Уруғ унувчанлиги 2-3 йилни ташкил этади. Ўсимлик июнь-август ойларида гуллайди, август-сентябрь ойларида мевалари пишиб етилади.

Ўсимликнинг тарқалиши. Лимон ўти 2000 йил илгари Ўрта ер денгизидан Форс кўрфазигача, Қора денгиз ва Кичик Осиё ҳамда Шимолий Африка маданийлаштирилган. Унинг асл ватани Марказий ва Жанубий Европа, Болқон, Эрон, Шимолий Африка, Шимолий Америка ҳамда Украина, Кавказ ва Ўрта Осиё ҳисобланади. Айрим ҳудудларда ўсимликнинг ўсиш ареаллари денгиз сатҳидан 1000 метр баландликкача кўтарилади.

Лимон ўти намлик кўп миқдорда бўлган ўрмон ўтлоқзорларида, кенгликларида, қияликларнинг соя жойларида, шағалли ва майда тошли тупроқларда ўсади. Бошқа илмий манбаларда келтирилишича, лимон ўти шағалли ва қумоқ, чириндига бой, оғир ишқорли тупроқларда ўсмайди.

Агротехник тадбирлар. Ўсимликнинг ўсиши учун тупроқ рН кўрсаткичи 4,5 дан 7,8 тавсия этилади. Намлик миқдори юқори бўлган жойларда ўсимлик замбуруғ касалликларига учраб нобуд бўлади. Ўсимлик соя жойларда ўсганда ҳосилдорлик камаяди ва эфир мойлари миқдори пасаяди.        

Лимон ўти уруғи ёрдамида, тупларни ажратиш орқали, илдизпояларидан қаламчалар тайёрлаш орқали кўпатирилади. Уруғлари стратификация қилинмасдан, тўғридан-тўғри тупроққа сепиш орқали ва ниҳоллар тайёрлаш билан кўпайтирилади. Уруғидан униб чиққан ўсимликларда, биринчи йили гуллаш жараёни кузатилмайди. Катта масштабдаги плантацияларини ташкил этиш учун дастлаб, ўсимликнинг уруғлари махсус тайёрланган полларга экилиб, кўчат тайёрланади. Кўчатлар 1 йил давомида полларда парваришланади. Ўсимлик намлик ва ёруғсевар эканлиги сабабли, уни ўстириш ва кўпайтириш учун майдонлар танланади. Плантация ташкил этишда дастлаб майдон 25-30 см чуқурликда шудгор қилинади, молаланади ва 60-70 см оралиқда қатор тортилади. Кўчатлар қаторларда 25 см туп оралиғида экилади. Биринчи вегетация йилида ўсимликларнинг майдонга мослашиши учун 8-10 марта суғорилади. Ўсимликнинг баландлиги 20 см.гача кўтарилганлиги кузатилади. Иккинчи йилдан бошлаб, суғориш миқдори 7-8 марта ва кейинги йилларда 5-6 мартага, 5-6 йилдан бошлаб 2-3 мартагача камайтириб борилади.

Ҳосилдорлик, гектар ҳисобида дастлабки йилларда 2-5 центнергача ва кейинги йилларда 10 центнерни ташкил этади.

 Хом-ашё тайёрланиши ва унинг сифати. Доривор лимон ўти гуллаш фазаси вақтида ўриб олинади. Махсус кесгичларда унинг ер устки қисми 5-7 см узунликда қирқилади ва қуритиш учун ангарларда стеллаш-сетка устига ёйилади. 8-10 кун давомида хом-ашё тайёр ҳолатга келади. Тайёр бўлган хом-ашё 10 кг миқдорларда қопларга жойлаштирилади.

Тиббиётда қўлланилиши ва кимёвий таркиби. Лимон ўт ўсимлигининг ер устки қисми 0,02-0,2% гача баъзи ҳолларда 0,8% гача эфир мойи тутади. Эфир мойининг сифати иқлим ва географик омилларига боғлиқ бўлади. Кимёвий таҳлилларга кўра лимон ўти ер устки қисмининг учки қисмида 0,13% ташкил этади. Шунингдек, баргларда 0,39-0,44% эфир мойлари мавжуд. Эфир мойининг энг ҳарактерли компонентлари – монотерпенларга тегишли бўлиб, цитраль (гераниаль + нераль), гераниол, нерол, цитронеллол, цитронеллальдан иборат. Шунингдек, лимон ўтидан олинган эфир мойларининг таркибида 200 дан ортиқ бирикмалар мавжуд бўлиб, хушбўй лимон ҳидини берувчи нераль и гераниаль мавжуд.

Тавсиялар. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, шу жумладан ўртача шўрланган тупроқларда, намлик миқдори ўртача очиқ майдонларда ўстириш ва кўпайтириш мумкин.