Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6084-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарори ижроси юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ҳудудий давлат ўрмон хўжаликларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича ўрганишларни ўтказиш режа-жадвал белгиланган. Унга кўра, ишчи гуруҳ белгиланиб, раис маслаҳатчиси М.Абдухакимова ва Чегара масалалари, меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўлими бош мутахассиси Р.Тожиматовлар иштирокида 2021 йил 9 март куни Қўмита таркибидаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи иш фаолиятини жойида ўрганишда бўлдилар.Иш юритишга оид ҳужжатлар (буйруқлар, баённомалар, чиқиш хатлари ва бошқалар)ни ўрганишда маълум бўлдики, ташкилотда барча ҳужжатлар давлат тилида ёзилган. 99 фоиз чиқиш хатлари давлат тилида ёзилган. Бино ва унинг ички қисмида осилган пешлавҳалар, кўргазмали воситалар ўзбек тилида бўлиб, айримлари лотин алифбосида тайёрланган. Хоналарга киришдаги таништирув тахтаси (табличка) ҳам лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида бўлиб, имловий хатоликлар мавжуд. Хусусан, хисобчи, ўринбосар, нозим хона ва бошқалар. Бино ичидаги барча кўргазмали воситалар ўзбек тилида ёзилган бўлсада, имловий хатоликларни кузатиш мумкин. Кўргазмали воситаларга буюртма бераётганда хатосиз ёзилганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди. Ташкилот ходимларининг иш юритиш бўйича малака оширишига эътибор қаратилган. Хусусан, 2021 йил 11-24 январь кунлари бош бухгалтер Гулчеҳра Нишонбоева, иш юритувчи Гулнора Исмаиловалар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш бўйича малака ошириб, сертификат олганлар. Бухгалтерия-ҳисоб йўналишидаги айрим бланк ва ҳужжатлар белгиланган меъёрларга кўра рус тилида амалга оширилган. УзАСБО томонидан дастурлаштирилган ҳужжатлар рус тилида бўлганлиги боис давлат тилида тайёрланмаган.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ишланмалари амалиётга тадбиқ этилади
Қорақалпоғистонда давлат раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш...