Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларига ишга қабул қилинаётган номзодларни ўрганиш бўйича тартиб

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларига (кейинги ўринларда – Қўмита ва унинг тизим ташкилотлари) ишга қабул қилишда номзодларга нисбатан ўрганиш ўтказишнинг тамойиллари, талаблари, тартиби ва муддатларини белгиловчи ички ҳужжат ҳисобланади.

2. Ушбу Тартибнинг мақсадлари қуйидагилардир:

номзод томонидан тақдим этилган ўзи, унинг профессионал фаолияти, бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан қариндошлик ва тижорат алоқалари ҳақидаги маълумотларни ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда Қўмитанинг ички ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳалол, билимли, пухта жисмоний шахслар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга эришилишини таъминлаш;

Қўмита ва тизим ташкилотларида лавозим мажбуриятларини бажариш учун етарли билим ва тажрибага эга бўлмаган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шунингдек, уларни ишга олиш Қўмита учун обрў, коррупцияга оид ёки бошқа хатарларга олиб келувчи номзодлар билан меҳнат муносабатларига киришиш хатарини минималлаштириш;

раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларга билимли, ҳалол, виждонли, қонунга итоаткор ходимларни танлаб олиш.

3. Ушбу Тартиб номзодларни ишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан алоҳида тартиб белгиланган лавозимларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

4. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

коррупциявий ҳаракатлар – ходим томонидан бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий ҳарактердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;

манфаатлар тўқнашуви – Қўмита ва унинг тизим ташкилотлари ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

номзод – Қўмита ва тизим ташкилотларининг бўш иш ўрни талабларига жавоб берувчи, вакант иш жойига танлаб олинадиган жисмоний шахс.

ноқонуний фойда – ваъда қилинадиган, таклиф этиладиган, тақдим этиладиган ёки ноқонуний олинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк, ёхуд мулкий ҳуқуқлар, афзалликлар, имтиёзлар, хизматлар, номоддий активлар, бошқа ҳар қандай моддий ёки номоддий фойда;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш доирасида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қийматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, мулкий, молиявий, сиёсий ва бошқа манфаатлари);

яқин қариндошлар – қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари.

2-боб. Ишга қабул қилинаётган номзодларни ўрганишга қўйилган умумий талаблар ва уларнинг муддатлари

5. Қўмитанинг Кадрлар бўлими номзодларни ўрганиш учун масъул ҳисобланади.

6. Ўрганиш барча доимий ва муддатли лавозимларга тайинланадиган номзодларга нисбатан амалга оширилади.

7. Агар ходимларни танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – ДХРА) томонидан амалга оширилса, номзодларни ўрганиш номзод қабул комиссияси баённомаси билан тасдиқлангандан сўнг, бироқ меҳнат шартномаси тузилмасидан олдин амалга оширилади.

8. Агар номзодларни танлаб олиш ДХРА иштирокисиз амалга оширилса, у ҳолда ишга қабул қилинаётган номзод профессионал танлов ва (ёки) тестдан муваффақиятли ўтгач, бироқ меҳнат шартномаси тузилмасдан аввал ўрганилади.

9. Номзодни ўрганиш 5 (беш) иш кунигача бўлган муддатда амалга оширилади.

10. Номзодни белгиланган муддатларда ўрганиш холис сабабларга кўра имконсиз бўлса, унинг давомийлиги 5 (беш) иш кунигача бўлган муддатга чўзилиши мумкин.

3-боб. Ўрганиш учун ҳужжатлар ва маълумотларни олиш

11. Номзодга нисбатан ўрганишни амалга оширадиган Кадрлар бўлими ходимлари (кейинги ўринларда – Ижрочи)га ўрганишни ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасига мувофиқ ишга қабул қилинаётганда талаб этиладиган ҳужжатлар нусхалари;

номзод томонидан Қўмитадаги манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича ички идоравий ҳужжатга мувофиқ шаклда тўлдирилган ва имзоланган декларация нусхаси.

12. Маълумотнома олинаётганда тўлдирилмаган бандлар мавжуд бўлса,

Ижрочи номзоддан етмаётган маълумотларни сўраб олиши мумкин.

13. Ижрочи номзоддан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тушунтириш ва қўшимчаларни сўраб олишга ҳақли.

14. Номзод сўралаётган ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим этишни рад этган тақдирда номзодни ўрганиш очиқ фойдаланувдаги ва Ижрочи тасарруфидаги маълумотлар асосида, шунингдек расмий сўров юбориш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда Ижрочи ўрганиш натижаларига оид хулосада тегишли қайдни амалга оширади.

15. Номзоднинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиши унинг ишга жойлашишини рад этиш учун сабаб бўлмайди.

4-боб. Ишга жойлашаётган номзодларни ўрганиш учун ахборот манбалари

16. Ишга жойлашаётган номзодни ўрганиш доирасида номзоддан олинган маълумотлар, шунингдек очиқ манбалардан ёки расмий сўровлар юбориш орқали олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва ишлаш амалга оширилади.

17. Маълумотларни йиғиш ишга жойлашаётган номзод ҳақидаги умумий ва холис фикрни шакллантириш, номзоддан олинган, жумладан маълумотномада қайд этилган, номзоднинг https://vacancy.argos.ru сайтидаги шахсий профилидаги ҳужжатлар ва маълумотлар ишончлилигини баҳолаш, шунингдек ўзи ҳақидаги маълумотларни яшириш ёки сохталаштириш аломатлари йўқлигини таҳлил қилиш учун барча очиқ ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

18. Ишга жойлашаётган номзодни ўрганиш учун ахборот манбалари қонунийлик ва холислик талабларига жавоб бериши лозим. Ижрочи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига, номзоднинг аввалги иш жойлари, ўқув муассасалари ва ҳ.к ларга тақдим этилган маълумотларни ўрганиш учун расмий сўров юбориш мумкин.

19. Ижрочи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига сўров юбориш орқали номзоднинг судланганлиги, фирибгарлик, коррупция ва зўравонлик билан боғлиқ ишларга алоқадорлигини аниқлаши мумкин.

20. Номзод ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун қуйидаги очиқ ахборот манбаларидан фойдаланиш мумкин:

Давлат хизматлари агентлигининг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маълумотларини текшириш бўйича платформаси – https://fo.birdarcha.uz/s/ru_landing;

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТЯДР) – https://stat.uz/ru/uslugi-1/svedeniya-iz-egrpo;

Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – https://my.soliq.uz/main/?lang=ru;

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлари портали – https://data.gov.uz/ru;

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг портали – http:// kadastr.uz/ru/;

Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг маълумотлар базаси – https://mib.uz;

Ахборот қидирув тизимлари (масалан, Google, Яндекс ва ҳ.к.) ва ҳ.к.

Ушбу рўйхат зарур бўлганда ўзгартирилиши ва кенгайтирилиши мумкин бўлган манбаларнинг тахминий рўйхатини ифодалайди.

5-боб. Ишга жойлашаётган номзодларга нисбатан ўрганиш ўтказиш йўналишлари

21. Номзодларни ўрганиш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:

номзодда тугатилмаган судланганлик ҳолати ва (ёки) иқтисодий, жумладан, коррупциявий характердаги қонунбузарликлар муносабати билан уни маъмурий, жиноий ёки интизомий жавобгарликка тортиш фактлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги;

суд органлари томонидан қўйилган раҳбарлик лавозимларини эгаллашга тақиқ йўқлиги – раҳбарлик лавозимига номзод учун;

номзод ёки унинг яқин қариндошлари тўғрисида уларнинг коррупциявий, фирибгарлик ёки бошқа қонунга хилоф фаолиятига доир маълумотлар йўқлиги;

аввалги иш жойларидан салбий тавсияномалар йўқлиги;

номзодда манфаатлар тўқнашуви аломатлари йўқлиги;

номзодга нисбатан бошқа хатар индикаторлари йўқлиги (жумладан, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган ҳаёт тарзи расмий иш ҳақига мос келмайди ва бошқалар).

22. Қайд этилган йўналишлар бўйича ўрганиш ўтказиш мажбурий.

Бунда ўрганиш йўналишлари рўйхати заруратга қараб ҳар бир аниқ ҳолатда кенгайтирилиши мумкин.

6-боб. Ишга жойлашаётган номзодларни ўрганиш натижалари

23. Номзодга нисбатан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича Ижрочи томонидан ҳисобот тузилиб (ушбу Тартибнинг 1-илова шакли бўйича), мазкур ҳисобот Кадрлар бўлимида сақланади. Ўтказилган текширув ва унинг натижаларига оид маълумотлар ишга жойлашаётган номзодларни ўрганиш реестри (ушбу Тартибга 2-илова) га киритилади.

24. Қўмитанинг Кадрлар бўлими Қўмита ва унинг тизим ташкилотларидаги номзодларни ўрганиш реестрига қиритиладиган маълумотларни йиғиш ва Реестрни актуал ҳолда сақлаш учун жавобгар ҳисобланади.

25. Ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботнинг 3 бўлимидаги 3.1, 3.2, 3.3 ёки 3.4 бандлари саволларига битта ёки ундан кўп хавф индикаторлари мавжуд бўлган тақдирда (“Ҳа” жавоблари) ишга жойлашаётган номзодни ўрганиш натижалари бўйича салбий хулоса киритилади. 3.5 ёки 3.6 бандларидаги саволлардан бирортасига битта ёки ундан ортиқ хавф индикаторлари (“Ҳа” жавоблари) мавжуд бўлган тақдирда, ўрганиш ўтказаётган шахс вазиятни коррупциявий хавф-хатарлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги бўйича баҳолайди.

26. Коррупциявий хавф-хатарлар мавжуд бўлган тақдирда ўрганиш ўтказаётган шахс уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни таклиф қилади ёки бундай хатарлар даражасини пасайтириш имкони бўлмаган тақдирда номзодни ўрганиш натижалари бўйича салбий хулоса беради.

27. Салбий хулоса берилган тақдирда номзодни, шу жумладан ҳудудий ва таркибий бўлинмаларга ишга қабул қилиш Қўмита раиси қарорига кўра номзод ишга олинаётган бўлинма раҳбарияти томонидан мазкур йўналишни назорат қилувчи раис ўринбосари ва Кадрлар бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда тузилган хизмат маълумотномаси асосида амалга оширилади. Хизмат маълумотномасига ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот нусхаси илова қилинади.

28. Ўрганиш натижалари бўйича коррупциявий хатарлар аниқланган ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилган номзод ишга олинган тақдирда ходимнинг раҳбари тавсия этилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини назорат қилиш учун жавобгар ҳисобланади.

7-боб. Ўрганиш натижаларини ҳужжатлаштириш ва ҳужжатларни сақлаш муддатлари

29. Ишга жойлашаётган номзодни ўрганиш натижалари (жумладан, ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва бошқа ҳамроҳ ҳужжатлар) сир сақланади ва ишга жойлашаётган номзодни танлаб олиш ва ўрганиш жараёнида иштирок этмаётган Қўмита ходимлари ва бошқа учинчи шахсларга ошкор этилмайди.

30. Ишга жойлашаётган номзодларни ўрганиш реестри (ушбу Тартибга 1-илова)дан фақатгина Ижрочилар фойдаланиши мумкин.

31. Лавозим мажбуриятларини амалга ошириш учун бундай маълумотлардан фойдаланиши зарур бўлган бошқа ходимлар коррупцияга қарши кураш фаолиятини назорат қилувчи раҳбар ўринбосарининг ёзма розилигини олиши лозим.

32. Номзод ишга жойлаштирилган тақдирда ўрганиш ўтказилгани ҳақидаги ҳисоботнинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда ходимнинг шахсий йиғма жилдида сақланиши шарт.

33. Ўрганиш ўтказилгани тўғрисидаги ҳисобот нусхаси, шунингдек ҳисоботдаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар (масалан, скриншотлар, кўчирма, ваколатли муассасаларга юборилган сўровлар ва уларга олинган жавоблар ва ҳ.к) Кадрлар бўлинмаси томонидан камида 10 (ўн) йил давомида сақланиши шарт.

34. Қўмита ва унинг тизим ташкилотларига ишга жойлаша олмаган номзодларни ўрганиш натижалари уч йил давомида сақланади.

35. Агар номзод Қўмита ва унинг тизим ташкилотларида ишлашга сўнгги ўрганиш ўтказилгандан сўнг 2 йил давомида даъвогар бўлса, қайта ўрганиш талаб этилмайди (манфаатлар тўқнашуви бўйича текширув бундан мустасно). Агар сўнгги ўрганиш ўтказилганидан кейин орадан 2 йил вақт ўтган бўлса, номзод қайта ўрганилиши лозим.

8-боб. Якуний қоидалар

36. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарган тақдирда ёки номзодларни ўрганиш жараёнини такомиллаштириш зарурати туғилганда қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши лозим.

37. Ушбу Тартиб қоидаларини бузган ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Қўмита ички ҳужжатларида кўзда тутилган тартиб ҳамда асосларда интизомий ва бошқа жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотларига ишга қабул қилинаётган номзодларни ўрганиш бўйича йўриқномага 1-илова

Номзод ўрганилгани тўғрисидаги ҳисобот

1.Асосий маълумотлар
1.1Номзоднинг ФИШ 
1.2Туғилган санаси 
1.3Бўш лавозим номи 
1.4Бўлинма 
1.5Боғланиш учун телефон 
1.6Эл.почта манзили 
2.Иш тажрибаси
2.1Аввалги иш жойлари (тескари хронологик тартибда), лавозимлари 
2.2Аввалги иш жойларидан салбий фикрлар мавжудлиги  Ҳа   Йўқ
Изоҳ (лар):

Манба(лар):
3.Ўрганиш натижалари
3.1Ушбу Йўриқноманинг 11-бандида кўзда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ пакети олиндими? («Йўқ» жавоби фақатгина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 80-моддасига мувофиқ ишга қабул қилиш вақтида талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда берилиши мумкин)  Ҳа   Йўқ
Етишмаётган ҳужжат(лар):

Уларнинг йўқлиги сабаби(лари):  
3.2Номзоддан олинган, жумладан маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилик аломатлари ва у томонидан ўзи ҳақидаги айрим маълумотларни яшириш ёки сохталаштириш аломатлари йўқлиги  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар): Манба(лар):  
3.3Номзодда тугатилмаган судланиш жараёни ва (ёки) иқтисодий, жумладан коррупциявий характердаги қонунбузарликлар муносабати билан уни маъмурий, жиноий ёки интизомий жавобгарликка тортиш фактлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги  Ҳа   Йўқ (агар жавоб ижобий бўлса, асосини кўрсатинг)
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
3.4Суд органлари томонидан қўйилган раҳбарлик лавозимларини эгаллашга тақиқ йўқлиги (раҳбарлик лавозимига номзод учун)  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
3.5Номзодда манфаатлар тўқнашуви аломатлари мавжудлиги:  Ҳа   Йўқ

 1) номзоднинг яқин қариндошлари Ташкилотнинг амалдаги ходими ҳисобланади  Ҳа   Йўқ (агар жавоб ижобий бўлса: иш жойи, лавозими, асосий мажбуриятларини кўрсатинг)
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
 2) Номзод ёки унинг яқин қариндошлари раҳбарлик лавозими ёки қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ лавозимни эгаллаб турган бўлса ёки потенциал равишда Ташкилот контрагентлари бўлиши мумкин бўлган компаниялар бошқарув органлари таркибига кирса  Ҳа   Йўқ (агар жавоб ижобий бўлса: ФИШ ва қариндошлик даражаси (агар манфаатлар тўқнашуви Номзоднинг қариндошлари билан боғлиқ бўлса), компания номи, лавозими)
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
 3) Номзод ёки унинг яқин қариндошлари ҳар қандай ташкилотнинг оммавий муомалада бўлмаган акциялари ёки устав капиталидаги улуши ёхуд Республика фонд биржаси ёки бошқа фонд биржасида оммавий муомалада бўлган қимматбаҳо қоғозларнинг 5% ва ундан ортиғига эгалик қилса ёки компаниялар фаолияти натижаларида шахсий манфаатдорлиги бўлса (жумладан, инвестициялар киритиш орқали)  Ҳа   Йўқ (агар жавоб ижобий бўлса: Ф.И.Ш.  ва қариндошлик даражаси (агар манфаатлар тўқнашуви Номзоднинг қариндошлари билан боғлиқ бўлса), компания номи, лавозими)
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
 4) Бошқа аломатлар  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
3.6Иш жойига номзод ёки унинг яқин қариндошларининг коррупциявий, фирибгарлик ёки бошқа қонунга хилоф фаолиятига доир маълумотлар йўқлиги  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
3.7Номзодга нисбатан бошқа хатар индикаторлари йўқлиги (жумладан, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилган ҳаёт тарзи расмий иш ҳақига мос келмайди ва бошқалар).  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар):

Манба(лар):  
3.8Бошқа маълумотлар (жумладан, интервью натижалари)  Ҳа   Йўқ
Изоҳ(лар):

Манба(лар):    
4Коррупциявий хавф-хатарлар таҳлили (3.5 ҳамда 3.6 бандларига ёки ушбу бандларнинг биттасига жавоб ижобий бўлса) ва уларни минималлаштириш чоралари бўйича тавсиялар
 
 
 
 
 
5Хулоса
  Ҳа / ЙўқИзоҳлар
3.1, 3.2, 3.3 ва 3.4 бандларида кўрсатилган хатар индикаторлари мавжудлиги Қайд этилган тоифадаги ақалли битта хатар мавжуд бўлган тақдирда хулоса салбий берилади
3.5, 3.6, 3.7 ва/ ёки 3.8 бандларида хатар индикаторлари мавжудлиги Юқори коррупциявий хавф-хатарлар ва уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш имконсиз бўлган тақдирда хулоса салбий берилади
ЯКУНИЙ НАТИЖА(салбий хулоса /ижобий хулоса)
ТАВСИЯЛАР (аниқланган хатарларни ҳисобга олган ҳолда) 
 

Ижрочи

________________________________________________________________

(ФИШ)

____________________________________             «          »                     20__й.

                                (имзо)                                               (сана)

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотларига ишга қабул қилинаётган номзодларни ўрганиш бўйича йўриқномага 2-илова

 

Қўмитага ишга қабул қилинаётган номзодларни ўрганиш реестри

Т/рНомзоднинг ФИШБўш лавозим номиМарказий аппаратдаги ёки ҳудудий ва таркибий бўлинма номиЎрганиш ижрочиси, ФИШНомзодни ўрганиш бўйича ҳисобот санаси ва рақамиЎрганиш натижаси (мусбат / манфий / аниқланган хатарлар)Ўрганиш натижасини асословчи қисқа изоҳлар
12345678
1       
2       
3       
4       
5