Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш тартиби

1. Мазкур Тартиб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотларининг (кейинги ўринларда – Қўмита ва тизим ташкилотлари) ички норматив ҳужжати ҳисобланади ва Қўмита ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар ижросининг таъминланишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби ҳамда стандартларини белгилайди.

2. Мазкур Тартибда мониторинг деганда коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда Қўмита ва тизим ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш мақсадида текшириш, назорат деганда танқидий ўрганиш кўринишида амалга оширилиши мумкин бўлган коррупцияга қарши курашиш тизими ҳолатининг таҳлили тушунилади.

3. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, Қўмитанинг ички норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича илғор халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

4. Коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомилларининг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш (кейинги ўринларда –мониторинг ва назорат) Қўмитанинг Коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизмати (кейинги ўринларда комплаенс-назорат хизмати) томонидан амалга оширилади.

5. Мониторинг ва назоратнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

Қўмита ва тизим ташкилотлари фаолиятини коррупцияга қарши қабул қилинган талабларга мувофиқлигини текшириш;

Коррупцияга оид ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, коррупцияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг етарлилиги ва коррупцияга қарши тадбиқ этилган тартиб-таомилларнинг самарадорлигини ошириш ва баҳолаш;

Камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали Қўмита ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши комплаенс тизимини такомиллаштириш;

Қўмита ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши ички норматив ҳужжатлари ва тартиб-таомилларига риоя қилинишини таҳлил қилиш;

Қўмита ва тизим ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарлар индикаторларини аниқлаш;

Манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва тартибга солишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш;

Қўмита ва тизим ташкилотларининг коррупция хавф-хатарларини камайтиришга қаратилган бошқа тартиб-таомилларининг бажарилмаганлигини аниқлаш;

Қўмита ва тизим ташкилотларида аввалги ўтказилган мониторинг натижалари ва коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомиллари, хизмат текширувлари, ички аудит текширувлари, бошқа назорат чоралари ва улар доирасида тақдим этилган тавсияларга риоя қилиниши, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш режасида тасдиқланган бошқа тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиш.

6. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Контрагент (шартномавий шерик) – Қўмита ва тизим ташкилотлари билан шартномавий  муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;

коррупциявий ҳаракатлар – ходим томонидан бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора берувчи манфаатлари йўлида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун моддий манфаатдор бўлиши, шу жумладан пул, қимматбаҳо қоғоз, бошқа кўринишдаги мулк ва мулкий ҳуқуқлар, мулкий ҳарактердаги хизматлар олиш, талаб қилиш, ундириш, таклиф қилиш ёки бериш, пора бериш ва/ёки олиш ёки бунда воситачилик қилишда, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловлар ундириш (пора олиш) ва бошқа ноқонуний мақсадларда ўз хизмат вазифаларидан ноқонуний фойдаланиш;

коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши; коррупцияга қарши тизим – коррупциявий ҳаракатларнинг, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилиги ва
Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир ички ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, Қўмита ходимлари томонидан ўз фаолиятини профессионал ва хулқ-атвор жиҳатдан юксак даражада амалга оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

релевант хабар – Қўмита ва тизим ташкилотларидаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва (ёки) манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабардан иборат бўлган ахборот;

ходим – Қўмита ва тизим ташкилотлари билан меҳнат муносабатларига киришган шахс.

2-боб. Мониторинг ва назорат ўтказиш йўналишлари ҳамда тадбирлари

– идоравий коррупцияга қарши тизимнинг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан, халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги;

– оммавий-ахборот воситаларида Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг ёки унинг контрагентларининг коррупциявий ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги;

– Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши асосий тамойил ва талаблардан хабардорлиги мониторинги.

8. Қўмита ва тизим ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш тизимининг назорати қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

– коррупцияга қарши дастурлар, йўл хариталари ижроси устидан назорат;

– Қўмита ва тизим ташкилотларидаги коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат.

3-боб. Идоравий коррупцияга қарши тизим мониторингини ўтказиш тартиби

9. Идоравий коррупцияга қарши курашиш тизимининг актуаллиги ва унинг қонунчилик талаблари, шу жумладан, халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги мониторинги комплаенс-назорат хизмати томонидан доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашишга оид қонунчилиги ва бошқа коррупцияга оид талабларни (масалан, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши қарорлари, Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг кўрсатмалари, халқаро ва чет эл ташкилотлари тавсиялари) кузатиб бориш йўли билан амалга оширилади. Бунда, зарурат туғилганда Комплаенс-назорат хизмати мониторинг якунлари бўйича Қўмита ва тизим ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, ички идоравий ҳужжатларни ўзгартириш ёки янги ҳужжатлар тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Қўмита раисига киритади.

10. Оммавий ахборот воситаларида Қўмита ходимларининг коррупциявий ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборот мавжудлиги мониторинги, қўмита ахборот хизмати томонидан доимий равишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни кузатиш орқали амалга оширилади. Мониторинг натижасида ходимга алоқадор релевант хабар аниқланганда Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича ички идоравий ҳужжатда белгиланган тартибда ҳаракат қилинади.

11. Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг асосий коррупцияга қарши тамойиллар ва талаблар тўғрисида хабардорлигини текшириш комплаенс-назорат хизмати томонидан ярим йилда бир марта амалга оширилади. Ходимларнинг хабардорлиги мазкур Тартибга 1-иловада келтирилган ходимларнинг коррупцияга қарши тамойиллар ва талаблардан хабардорлигини текшириш тизимига мувофиқ ўтказилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: Танлов асосида Қўмита ходимларининг текширувда иштирокини аниқлаш (сўровда қатнашадиган ходимларнинг минимал сони Қўмитанинг тизим ташкилотларидан турли лавозимларни эгаллаган 6 киши); коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва Қўмита талабларига мувофиқ саволлар рўйхатини тузиш (вазиятли топшириқлар – кейсларни ечиш билан) саволларнинг минимал сони 10 та, тест, очиқ саволлар ёки бошқа шаклда тузилиши мумкин); жавоб/ечимларни тақдим қилиш учун танланган ходимларга назорат саволларини юбориш; натижаларни таҳлил қилиш ва коррупцияга қарши курашиш талаблари ва тартиб-таомилларини тушуниш ва уларга риоя қилишдаги қийинчиликларни ходимлар билан муҳокама қилиш.

12. Ўтказилган мониторинг ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ шаклда журналга киритилади.

4-боб. Қўмита ва тизим ташкилотларидаги коррупцияга  қарши тизимнинг назоратини амалга ошириш

13. Қўмита ва тизим ташкилотларининг коррупцияга қарши дастурлар, йўл хариталари ижроси устидан назорат коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича ички идоравий ҳужжатга мувофиқ ҳисобот тузиш давомида амалга оширилади.

14. Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат Қўмитадаги коррупцияга қарши курашиш тизимини ташкил қиладиган функция, тартиб-таомиллар, коррупцияга қарши курашиш мақсадида коррупциявий хавф-хатарларга энг кўп мойил бўлган муносабатларга нисбатан Қўмитада жорий этиладиган ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилади.

15. Қўмита фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат периметрига қуйидаги хавфли жараёнлар киритилиши мумкин: харидлар бўйича фаолият; совғалар, хизмат сафарлари харажатлари; фаолияти назорат қилинувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик; молиявий маблағларни сарфланиши; персонални бошқариш (кадрларни танлаш, тайинлаш, лавозимини ошириш, мукофотлаш ва бошқа кўринишдаги рағбатлантириш).

16. Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат олиб бориладиган фаолият жараёнларининг кўрсатилган рўйхати ҳар йили коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш натижаларига кўра комплаенс-назорат хизмати томонидан кўриб чиқилади ва агар лозим бўлса, коррупция нуқтаи назаридан хавфли бўлган ёки Қўмита учун долзарб  бўлмаган жараёнлар нуқтаи-назаридан, Қўмита раиси ва Қўмитанинг тегишли бўлимлари билан келишилган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали тузатиш киритилади.

17. Бир ёки бир нечта хавфли жараёнларга нисбатан коррупцияга қарши назорат даврий оралиқда, лекин Қўмитанинг коррупцияга қарши мониторинг ва назорат режасига мувофиқ ҳар чоракда камида 1 (бир) марта амалга оширилади.

18. Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат режаси икки календарь йилга мўлжаллаб комплаенс-назорат хизмати томонидан жорий йилнинг 15 январига қадар шакллантирилади ва ушбу Тартибда кўрсатилган (15 ва 16-бандлар), Қўмитанинг барча жараёнларини, текшириладиган даври ва текширув муддатларини ўз ичига олиши керак. Шу билан бирга, тегишли чоракда текширилиши керак бўлган хавф-хатар жараёнларининг кетма-кетлиги ва тақсимланиш жараёни Қўмитанинг коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ички идоравий ҳужжатида кўрсатилган, меҳнат ресурслари билан таъминлаган ҳолда қонунбузарликлар тўғрисида хабар бериш каналлари ёки бошқа усуллар орқали, раҳбариятдан олинган жорий кўрсатмаларга кўра комплаенс-назорат хизмати томонидан белгиланган тартибда хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича жараёнларнинг қолдиқ хавф даражасига қараб амалга оширилади.

19. Тайёрланган коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат режаси 31-январга қадар Қўмита раиси томонидан тасдиқланиши керак.

20. Қўмитада режадан ташқари коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши устидан назорат чоралари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

– Қўмита раисининг тегишли буйруғи мавжуд бўлса;

– Қўмитада ўтказилган бошқа текширувлар (шу жумладан расмий
текширувлар, ички аудиторлик текширувлари ва бошқалар) давомида коррупция хатарлари аниқланганда;

– Қўмита ва тизим ташкилотларининг алоқа каналлари орқали тегишли хабар олинган тақдирда.

21. Назорат тадбирлари текширув шаклида ўтказилиб, шу жумладан,
коррупциявий ҳаракатларнинг индикаторларини аниқлашга қаратилган бўлиши керак. Улар доирасида қуйидаги тартиб-таомиллар ҳам амалга оширилиши мумкин:

– Қўмита ва тизим ташкилотлари томонидан тузилган шартномалар маълумотларини товарларни қабул қилиш ва топшириш ҳужжатлари ёки хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш ҳужжатлари билан солиштириш;

– товарларни ҳақиқий сотиб олиш ва улардан фойдаланиш ёки хизматлар кўрсатиш, ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни уларнинг миқдори ва сифати билан тегишли шартнома ва ҳужжатларда белгиланган тартибда солиштириш;

– Контрагентни ёки Қўмита ва тизим ташкилотларида ишга қабул қилишга номзодни текшириш натижаларига асосланган хулосада акс эттиришнинг тўлиқлигини, таҳлил қилиш учун тақдим этилган ва ахборот манбасининг мазмунини қайд қилувчи ҳужжатлар таркибидаги маълумотларнинг тўлиқлигини текшириш, шунингдек, контрагент ёки ишга қабул қилишга номзоднинг шартномада кўрсатилган маълумотлари ва текширувдан ўтган шахснинг маълумотларини мувофиқлигини текшириш;

– контрагент ва Қўмита, шу жумладан, мувофиқлаштирувчи шахслар томонидан шартнома ва бошқа маъмурий ҳужжатларни имзолаган шахсларнинг имзолаш ваколатлари мавжудлигини текшириш, тақдим этилган ҳужжатларни ваколатли шахсларнинг имзолари билан визуал равишда мослигини солиштириш;

– контрагентнинг реквизитларини ва тегишли шартнома бўйича суммани бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш;

– Қўмита ва тизим ташкилотлари ёки контрагент ходимлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тузатиш, ўчириш, сохталаштириш белгилари йўқлигини текшириш;

– қонун ҳужжатларига ва Қўмитанинг ички ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган оммавий ахборот манбаларида эълонларнинг мавжудлигини текшириш (рақобатлашув харид қилиш тартиб-таомилларининг эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот ва бошқалар.);

– пайдо бўлаётган масалалар бўйича қўшимча маълумот ва изоҳлар олиш учун Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимлари билан суҳбат ўтказиш.

22. Назорат тадбирлари якунида маълумотнома тузилади, у кириш, тавсифловчи ва якуний қисмларни ўз ичига олиши лозим. Маълумотномада одатда қуйидагилар кўрсатилади:

Кириш қисмида:

– ҳар бир вазифа ва тартиб-таомиллар учун назоратнинг бошланиш ва тугалланиш саналари;

– назорат ўтказилган вазифа ва тартиб-таомиллар рўйхати;

– назорат ўтказилган вазифа ва тартиб-таомилларни бажаришга масъул бўлган бўлимлар ва шахслар рўйхати;

– ҳисоботни тузиш учун масъул ходимнинг ФИШ.

Тавсифловчи қисмида:

– назорат ўтказилган ҳар бир вазифа ва тартиб-таомиллар бўйича танлов амалга оширилиши усули ва танлаш ҳажми;

– Қўмита коррупцияга қарши тизимининг аниқланган қоидабузарлик  ва камчиликлари, шу жумладан, камчиликларнинг пайдо бўлиши ёки  ривожланишига ҳисса қўшган сабаблар ва шароитлар.

Якуний қисмида:

– назорат ўтказилган ҳар бир вазифа ва тартиб-таомилларда коррупция хатарларининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса;

– Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилган нормалари, Қўмитанинг ички ҳужжатларида кўрсатилган асосий қоидабузарликлар;

– назорат ўтказиш вақтида аниқланган қоидабузарлик ёки камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар.

23. Маълумотномага киритилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳаволалар ва кўчирмалар нусхалари(иложи бўлса) илова қилиниши керак.

24. Маълумотнома Қўмита раисига тақдим этилади ҳамда ўтказилган
назорат тўғрисидаги маълумот 1-иловага мувофиқ шаклда журналга киритилади.

5-боб. Якуний қоидалар

25. Мониторинг ва назорат якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш дастурига киритилади.

26. Мониторинг ва назорат якунлари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни бажариш, амалга оширилган ишлар ҳақида комплаенс-назорат хизматига тегишли маълумотлар тақдим этилиши учун Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарлари шахсан жавобгардир.

Тартибга 1-илова

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши
тамойиллар ва талаблардан хабардорлигини текшириш
ТИЗИМИ

Т/р  Текширув йўналишиТекширув тадбирлари
1.Қўмита ва тизим ташкилотлари  ходимларига одоб-аҳлоқ қоидаларига, коррупцияга қарши
тамойиллар ва талабларга риоя қилиш
масалалари бўйича тренинглар
(онлайн, офлайн) ўтказилишининг
мониторинги
Тренинглар мунтазамлиги, уларни мазмуни ва қатнашувчи шахслар қисми бўйича ички талабларга
риоя қилинишини назорат қилиш.
2.Ходимларни коррупцияга карши курашиш тамойиллари ва тартиб-таомиллар талабларини билишини текширишҚўмита ва тизим ташкилотлари ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш тренинглари доирасида ўтказиладиган тест ёки бошқа назорат тадбирларидан ўтишлари натижаларининг таҳлили;
Ходимларни коррупцияга қарши сиёсат билан имзо қўйдирилган ҳолда мажбурий тарзда таништирилганлигини текшириш;
Ходимларни коррупцияга қарши сиёсат ва тартиб-таомилларнинг билишини танлов асосида текшириш:
а) текширувда қатнашиш учун Қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларини танлов асосида аниқлаш (сўровда қатнашадиган ходимларнинг энг кам сони – Қўмита турли таркибий бўлинмалардан турли лавозимларни эгаллаб турган кишилар сони – 6 нафар);
б) ички ҳужжатларда кўрсатилган коррупцияга қарши талаблар ва нормалар бўйича (муайян вазиятда вазифа – кейсларни ҳал қилиш билан) саволлар рўйхатини тузиш (саволларнинг энг кам сони 10 та, улар тест форматида, очиқ саволлар шаклида ёки бошқача усулда тузилиши мумкин);
в) жавоблар/қарорларни тақдим қилишлари учун танлаб олинган ходимларга назорат саволларини юбориш;
г) натижаларни таҳлил қилиш ва ходимлар билан коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларни тушунишда қийинчиликларни муҳокама қилиш.

Тартибга 2-илова

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши
тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш
ЖУРНАЛИ

Т/рМониторинг / тадбир туриЧора-тадбирларни
мониторинг қилиш
даврийлиги (
ҳар
чоракда/ҳар ярим
йилда/ доимий)
Мониторинг
/ назоратни
ўтказиш
санаси
Кузатувни
тафсилоти
Коррупцияга
қарши
курашиш
тизимини
тўғрилаш
чоралари
Масъул
ижрочи
Тўғриланадиган
чора
тадбирларнинг
ижро муддати
Ижро
ҳолати
Коррупцияга қарши курашиш тизимининг етарлилигини баҳолаш  
1.Идоравий коррупцияга қарши
курашиш тизимининг актуаллиги ва
унинг қонунчилик талаблари, шу
жумладан, халқаро стандартлар
талабларига мувофиқлиги
мониторинги
Доимий
Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш  
2.ОАВда чиқишлар мониторингиДоимий
3.Қўмита  ходимларини коррупцияга қарши асосий тамойил ва талаблардан хабардорлик мониторингиҲар ярим йилда
4.Коррупцияга қарши дастурлар,
йўл хариталари ижроси устидан
назорат
Ҳар чоракда
5.  Қўмитада коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларга риоя этилиши устидан назорат    Ҳар чоракда