Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 96 тасида мазмунан коррупция фактларига доир маълумотлар кўрсатилган.
Ушбу мурожаатларни вилоятлар кесимида тақсимлаганда қуйидаги кўринишда ифодаланади:
Самарқанд вилояти бўйича – 23та (23,9%), Фарғона вилояти – 25та (26,1%), Сурхондарё вилояти – 16та (16,6%), Тошкент ш. ва вилояти – 14та (14,5%), Навоий вилояти – 6та (6,2%), Қашқадарё вилояти – 6та (6,2%), Наманган вилояти – 3та (3,1%), Бухоро вилояти – 2та (2,1%) ва Сирдарё вилояти – 1та (1%).
Ушбу мурожаатларни келиб тушган алоқа каналлари бўйича тақсимоти қуйидагича: – 54 таси ёзма равишда, 24 таси ҳукумат виртуал қабулхонасидан, 12 таси электрон почта орқали, 3 таси ишонч телефонлари орқали келган бўлса, 3 таси қўмита масъул ходими томонидан қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 18 таси такрорий, 10 таси дубликат ҳисобланади.
Мазкур мурожаатларнинг 41 таси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ хуқуқ тартибот идоралари ва бошқа ташкилотларига юборилган; 4 таси ушбу Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ тегишли хулоса бериш орқали ижобий ҳал этилган; 39 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий ва тегишли тушунтириш берилган, 12 таси мурожаатчиларнинг фойдасига ижобий ҳал қилинган.
Шунингдек, мурожаатларни ўрганиш давомида улардан 3 тасида қуйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
– Янгийўл ўрмон бўлимида дарахтларни ноқонуний кесилиши ва ўрмон ерларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари натижасида 73 млн. сўмдан ортиқ камомад мавжудлиги аниқланган. Тўпланган материаллар хуқуқий бахо бериш учун Ўзбекистон Республикаси ДХХга юборилган;
– Пахтачи давлат ўрмон хўжалигида ижара шартномалари бўйича маблағларни кирим қилинмаслиги, мақсадсиз ишлатилганлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида 83 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Тўпланган хужжатлар Пахтачи тумани прокуратурасига юборилган.
– Қўқон давлат ўрмон хўжалигида меҳнат муносабатлари ва ижара шартномалари билан боғлиқ холатлар юзасидан ўрганиш натижалари Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасига юборилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижалари юзасидан мавжуд коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш мақсадида, тизим ташкилотларида коррупциявий хавф-хатар харитасини тайёрлашда инобатга олинган.
Комплаенс назорат бўлими бошлиғи Рўзиев У.А.