I. Қўмитанинг коррупцияга қарши чора-тадбирлар дастури бажарилгани тўғрисида умумий ахборот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги “Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4960-сон қарорига асосан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида 2 та штат бирлигидан иборат Коррупцияга қарши комплаенс-назорат хизмати ташкил этилган.
Мазкур қарорни ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил 25 январь куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 5-сонли буйруғи қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 29 декабрдаги 219-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, Қўмита ва тизим ташкилотларининг фаолиятини комплекс таҳлил қилиш орқали коррупция хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимларини белгилаш, коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида, 2022 йил 14 январь куни қўмитанинг “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги
9-сонли буйруғи қабул қилинган. Мазкур буйруқ ижроси бўйича қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотлари бўйича коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси, коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 31 январь куни қўмитанинг 18-сонли буйруғи қабул қилинган. Мазкур буйруқ билан “Ходимларнинг бизнес меҳмондўстлик белгилари ва совғалар алмашиш Тартиби”, “Коррупцияга қарши курашиш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Тартиб”, “Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Тартиби” тасдиқланган.
2022 йил 18-май куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши комплаенс назорат бўлими ва ҳудудий ички назорат тузилмалари тўғрисидаги янги низомни тасдиқлаш тўғрисида 91-сонли буйруғи қабул қилинган.
2022 йил 14-сентябрь куни Қўмитанинг Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тўғрисидаги 163-сонли буйруғи қабул қилинган.
2022 йил 28-сентябрь куни Қўмитанинг Харид комиссияси тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисидаги 168-сонли буйруғи қабул қилинган.
2022 йил 30-сентябрь куни Қўмитада давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш бўйича 176-сонли буйруғи қабул қилинган.
2022 йил 31-октябрь куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги 191-сонли янги буйруғи қабул қилинган (Қўмитанинг 29.12.2021 йилдаги 219-сонли буйруғининг 5-иловаси ўз кучини йўқотди).
-Шунингдек, 2022 йилда қўмита ҳудудий ва тизим ташкилотларининг ходимларида мурожаатлар билан ишлаш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш режа-графигига асосан, Қўмитанинг Комплаенс-назорат хизмати томонидан Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ҳамда Ички аудит хизмати билан ҳамкорликда 2022 йил 27 январь куни ва 25 август куни Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш марказида, 23 февраль куни Сурхондарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасида, 3 март куни ва 25 август куни Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида, 13 апрель куни ва 20 июль куни Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармасида, 16 май куни Самарқанд вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасида, 2022 йил 15 июнь куни Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида, 28 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида ўқув семинарлари ўтказилди. Шунингдек, Комплаенс назорат бўлими ходимлари томонидан жорий йил 31 октябрь куни Наманган, 1 ноябрь куни Фарғона ва 2 ноябрь куни Андижон вилоятларида, 7 ноябрь куни Жиззах, 8 ноябрь куни Самарқанд, 9 ноябрь куни Навоий, 10 ноябрь кун Бухоро вилоятлари ўрмон хўжаликлари бошқармаларида ўқув-семинарлари ўтказилди ҳамда Қўмитанинг мазкур вилоятлар ҳудудларида коррупцияга қарши комплаенс назорати фаолияти ўрганилди.
Ўтказилган ўқув-семинарлар тўғрисидаги маълумотлар қўмитанинг “urmon.uz” телеграм каналида ёритиб борилди.
– 2022 йил 4 февраль куни Қўмита марказий аппаратида, барча ходимлар иштирокида, онлайн – “Зум” тарзида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими М.Мадрахимова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли Қарори мазмуни кенг ёритиб берилди.
– 2022 йил 18 февраль куни қўмита марказий аппаратида барча раҳбар-ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув-семинари ўтказилди. Тадбирга таклиф этилган, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими А.Юнусов маъруза қилди. Ўқув-семинар тўғрисидаги маълумот қўмитанинг “urmon.uz” телеграм каналида ёритилди.
– 2022 йил 5 август куни Қўмита марказий аппаратида барча раҳбар ходимлар иштирокида Коррупцияга қарши комплаенс назорат бўлимининг “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида тақдимоти ўтказилди. Тадбир жараёни Қўмитанинг расмий веб-сайтида ҳамда “Human.uz” ахборот порталида ёритилди.
– 2022 йил 28-29 март кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган, “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда қўмита комплаенс-назорат хизмати ходими иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.
– 2022 йил 30-31 май кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилган, “Коррупцияга қарши курашишда устувор вазифаларни белгилаш, мамлакатда коррупцияни олдини олишнинг замонавий воситаларини жорий этиш” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда қўмита комплаенс назорат бўлими бошлиғи иштирок этиб, сертификатга эга бўлди.
-2022 йил 22-23-июнь кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида “Очик маълумотлар экотизимини ривожлантириш, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик маданиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли Фармон ижроси юзасидан тушунтиришлар берилди.
-2022 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қаши курашиш агентлиги ташаббуси билан “2-Тошкент Аксилкоррупция Форуми” Тошкент шаҳрида ўтказилди ва унда Қўмитанинг Комплаенс назорат бўлими ходимлари иштирок этиб, сертификатга эга бўлди.
– 2022 йил 2 декабр куни Қўмита марказий аппаратида “Коррупциявий хавф хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, давлат идораларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими тўғрисида” “ZOOM” платформаси орқали онлайн-семинар ўтказилди. Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Б.Рахмонов маъруза қилди. Ўқув-семинар тўғрисидаги маълумот қўмитанинг “urmon.uz” телеграм каналида ёритилди.
– Қўмита ва тизим ташкилотларида Коррупцияга қарши комплаенс назорат бўлимининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Академия томонидан “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали идоравий чора-тадбирлар ташкил этилишини таъминлаш” мавзусидаги малака ошириш ўқув курси ташкил этилган.
Жорий йилнинг апрель-июнь ойларида Қўмита марказий аппаратнинг ҳамда республика ташкилотларидан 54 нафар раҳбар ҳамда масъул ходимлари Академиянинг 10 кунлик мазкур ўқув курсида иштирок этиб, билимларини ошириб, улардан 23 нафарига ўқув курсида муваффақиятли иштироки учун сертификат берилган.
Комплаенс-назорат хизмати ташаббуси билан 2022 йил 29 апрель куни Қўмита раиси Н.Бакиров раислигида марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли Фармони ижроси масаласига бағишланган ZOOM платформа орқали видеоселектор йиғилиш ўтказилган ва қарор қабул қилинган.
Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларида коррупцияга қарши кескин курашиш, тизим ташкилотлари иш фаолиятларини тубдан ўзгартириш, келгусида коррупцияни олдини олиш, уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, қонун бузилишларига йўл қўядиган ходимларга нисбатан қатъий таъсир чораларини кўриш мақсадида Ўрмон хўжалигининг марказий аппаратида 2 та штат бирлиги, яъни, бўлим бошлиғи ва етакчи мутахассисдан иборат Комплаенс назорат бўлими, тизимдаги Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва 12 та вилоятлардаги бошқармаларда бевосита Қўмита раисига бўйсинувчи, Комплаенс назорат бўлимининг назоратидаги бир нафардан бош мутахассис штатлари жорий этилди.
Қўмита раиси ўринбосари Ш.Усмонов 2022 йил 16-май куни Самарқанд вилояти, 20-июль куни Бухоро вилояти, 15-октябрь куни Наманган вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаларида сайёр қабуллар ўтказган. Мазкур тадбирларда фуқароларнинг ўрмон хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммолари жойларда ўрганилиб, уларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилган, шу билан бирга жойлардаги ходимарга коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилган.
Шу билан бирга, қўмита тизимидаги республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда ўрмон хўжаликларида жорий йилда ўрмон хўжалиги фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, коррупцияни олдини олиш мавзулари бўйича ўтказилган семинарлар, ўқув тадбирлари сони 152 тани ташкил этади. Ўтказилган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар қўмита сайтларида ёритиб борилди.
Жумладан, бу каби тадбирлар йил давомда Самарқанд, Навоий, Наманган, Фарғона, Бухоро вилоятлари ўрмон хўжалиги бошқармалари ҳамда хўжаликларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасида, шунингдек, Қўмитанинг республика ташкилотларида ўтказиб борилди. Айниқса, ушбу ҳудудлада жорий йилнинг декабрь ойида, Коррупцияга қарши курашиш ойлиги даврида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Самарқанд, Қашқадарё вилояти бошқармаларида ўтказилган бир нечта тадбирлар мазкур вилоятларнинг телевидениялари орқали намойиш этилган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 14 январь куни “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида коррупциявий хавф-хатарларни дастлабки баҳолаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги 9-сонли буйруғи қабул қилинди.
2022 йил 31-октябрь куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш Тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги 191-сонли янги буйруғи қабул қилинди (Қўмитанинг 29.12.2021 йилдаги 219-сонли буйруғининг 5-иловаси ўз кучини йўқотди).
Мазкур буйруқ ижроси бўйича дастлаб 2022 йил 1-ярим йилликда қўмита марказий аппаратининг бўлинмалари бўйича коррупциявий хавф-хатарлар аниқланиб, баҳолаб чиқилди. Шунга кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича харита ва дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Жорий йил 2-ярим йилликда Қўмитанинг барча тизим ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарлар аниқланиб, баҳолаш ўтказилди. Шундан кейин марказий аппарат ҳамда тизим ташкилотлари бўйича коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ишлаб чиқилди ва шу асосида жорий йил октябрь ойида коррупцияга қарши курашиш бўйича Қўмитанинг умумий дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Дастур унда кўзда тутилган чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажариш мақсадида қўмитанинг тегишли бўлинмалари ва тизим ташкилотларига юборилди.
Юқоридаги ҳужжатлар асосида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида коррупция хавфига энг кўп мойил бўлган функция ва лавозимлар рўйхати ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Қўмитанинг маркази аппарати ҳамда ҳудудий ташкилотларда мавжуд лавозимлар бўйича жами 526 та функция баҳолашдан ўтказилган бўлиб, улардан хавф-хатар юқори бўлган функциялар 32 тани, хавф-хатар ўрта бўлган функциялар 32 тани ва хавф-хатар паст бўлган функциялар 462 тани ташкил этди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 4 октябрдаги 180-сонли буйруғи билан қабул қилинган Низомнинг 3-боб, 14-бандида “Ходим манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги/йўқлиги ҳақидаги маълумотни ротация/лавозимга тайинланиш вақтида ва ҳар йили бир маротаба ариза топшириш йўли билан ошкор қилиши лозим” деб кўрсатиб қўйилган. Шунга кўра, қўмитанинг марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви юзасидан тегишли декларацияларни тўлдириш ташкил этилиб, маълумотлар йиғилди.
Қўмита маказий аппарати ҳамда ҳудудий ташкилотлар кадрлар билан ишлаш бўйича бўйича масъул ходимларнинг берган маълумотларига кўра, 2022 йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаган.
Шунингдек, 2022 йил назорат ишлари йиллик дастурига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги хўжаликларда 2018-2021 йилларда давлат харидлари бўйича манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда шартномалар тузилиш ҳолатлари бўйича масофавий таҳлиллар ўтказилган. Таҳлил натижалари бўйича юқори рисклар аниқланган ҳолатлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ўрганилган.
Мазкур ўрганиш натижалари бўйича, Тошкент давлат ўрмон хўжалиги билан “Shaxzoda-Bexruz” МЧЖ ўртасида 2021 йил 13-апрель куни ихота дарахтзорларини барпо этиш тўғрисида тузилган 225.000 минг сўмлик шартнома бўйича материаллар;
– Далварзин ДЎОХда 80.000 минг сўмлик балиқ чавоқларини етказиб бериш бўйича танлов ўтказилиши ҳақидаги материаллар;
– Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти билан “JAMSHID ELIT SAVDO” МЧЖ ўртасида 2017 йил 16-октябрь, 2018 йил 5-январда тузилган шартномалар бўйича материаллар;
– Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси билан “ZANGAR SERVIS BLOK” МЧЖ ўртасида 2020 йил 14-декабрь куни тузилган 25.892 минг сўмлик шартнома ва 2021 йил 5-март куни тузилган 22.959 минг сўмлик шартнома бўйича материаллар;
– Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги билан “MUSTAFO SMART SAVDO BIZNES” ҳусусий корхонаси ўртасида 2019 йил август-сентябрь ойларида тузилган жами 36.417 минг сўмлик 3 та шартномалар юзасидан материаллар;
– Навбаҳор давлат ўрмон хўжалиги билан “Shirin-Ziyash-Momo” фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил февраль-апрель ойлари давомида тузилган жами 14.525 минг сўмлик 5 та шартномалар бўйича материаллар;
– Жиззах давлат ўрмон хўжалиги билан “YANGI-AL-BARAKA” МЧЖ ўртасида 2018 йил 1-май куни тузилган 5.220 минг сўмлик шартнома ва 2018 йил 21-декабрда тузилган 4.500 минг сўмлик шартнома бўйича материаллар; – Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги билан “Дўрмон савдо-2017” МЧЖ ўртасида 2018 йил 31-май ва 2018 йил 10-сентябрь кунлари тузилган жами 8.350 минг сўмлик 3 та шартномалар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.