Проекты
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларини янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни такомиллаштириш ҳамда ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги, Инноватсион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда – “Ўрмонтехносервис” ДУК деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.,
2. Қуйидагилар “Ўрмонтехносервис” ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўрмон хўжалиги соҳасида ахборот хавфсизлигини та’минлаш
ва коммуникатсия тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари
ва ресурсларини жорий этиш ҳамда уларни ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, уларни янада такомиллаштириш;
ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани, шу жумладан дронлар билан ишлаш тизимини амалиётга тадбиқ этиш;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ахборот хизматини амалга ошириш, шу жумладан ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш
ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча ташкилотларга ахборот-коммуникатсия технологиялари бўйича хизмат кўрсатиш, жумладан, серверларга, телекоммуникатсия ускуналарига, компютерларга, офис ускуналарига хизмат кўрсатиш, дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан “Ўрмонтехносервис” ДУК билан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир ой муддатда “Ўрмонтехносервис” ДУКнинг:
уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;
моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш юклатилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, “Ўрмонтехносервис” ДУК фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:
хўжалик фаолиятидан;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);
шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири А.Арипов