Қумтепаликлар ўрнида яратилган ботаника боғи

Хўжаликда шунингдек, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириш, ўсимликларнинг янги навларини кўпайтириш йўлга қўйилган. Бу ерда япон софораси, каштан, гўзал катальпа, ипак акация, қрим қарағайи, лола дарахти каби дунёнинг турли ҳудудларида ўсадиган ноёб бута ва дарахтларни ҳам учратиш мумкин. 

Экотуризмни ривожлантириш мақсадида ўтган йили хўжаликнинг 85 гектар майдонида Ботаника боғи ташкил этилиб, боғга дунёнинг беш қитъасидан ноёб дарахт кўчатлари келтириб экилди. Бешта экспозиция участкаси эга мазкур эко лабиринтга кирган инсон авваломбор, атроф, борлиқни янада теран англай бошлайди. Уни ўраб турган сув, ҳаво, қуёш, ҳарорат, набобот дунёсини янада яққолроқ ҳис этади. Арчаларнинг эфир мойларига тўйинган мусаффо ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олади.

Эътиборли жиҳати, Ботаника боғи Сирдарёнинг эски ўзанларида, эрта баҳордан то кеч кузгача қум учадиган қумтепаликлар ўрнида яратилди. Бундан мақсад, маҳаллий ҳамда чет эллик сайёҳларни Фарғона водийсининг бетакрор табиати билан яқиндан таништиришдир. 

 

ЎзА

Toshkentda ob-havo

Harorat: 8°

Namlik 74% Shamol 4.14 м/c
Saytimizning yangi ko'rinishi yoqdimi? (0)