Ихота дарахтзорларини барпо этиш бўйича объектлар рўйхати 2020 йил 21 феврал куни

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги барча давлат ўрмон хўжаликлари, ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон ов хўжаликлари, миллий табиат боғлари ва илмий тажриба станциялари раҳбарларига


       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги   “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ–4424–сонли Қарорининг 7-иловаси асосан 2020 йилда 2020 гектар ер майдонда шамол ва сув эрозиясига қарши иҳота дарахтлари барпо қилиш бўйича “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 21 февралдаги 15-сонли хатининг 1-иловасида рўйхати кўрсатилган объектларда 2020 йил 2,4,6 март кунлари танлов ўтказилади. 
       Танлов Сурхондарё вилояти бўйича 2 март куни соат 1100 да, Қашқадарё вилояти бўйича 2 март куни соат 1500 да, Самарқанд вилояти бўйича 4 март куни соат 1100 да, Сирдарё вилояти бўйича 4 март куни 1500 да, Андижон вилояти бўйича 6 март куни соат 1100 да, Наманган вилояти бўйича 6 март куни 1500 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Дўрмон йўли” кўчаси 2-А уйда (мўлжал “Кабельний” завод) “Ўрмонқурилиш” ДУК нинг катта мажлислар залида бўлиб ўтади. 
       Танловда шахсан хўжалик раҳбари, бош ўрмончи ёки (бош ҳисобчи) иштирок этиш шарт.

 

 

Toshkentda ob-havo

Harorat: -5°

Namlik 65% Shamol 2.73 м/c
Saytimizning yangi ko'rinishi yoqdimi? (0)